Раҳим Саидзода Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашди

Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода Осиё тараққиёт банкининг ижтимоий сектор етакчи мутахассиси Син Лонг билан учрашди. Ушбу йиғилишда Таълим ва фан вазири ўринбосари Хаирзода Шукрулло, Осиё тараққиёт банки ижтимоий сектор мутахассиси Жукка Туливуори, Осиё тараққиёт банки лойиҳа таҳлилчиси Мадин Дизон, лойиҳа ҳамкори ходими Ганжина Фозилова, лойиҳа катта ёрдамчиси Фируза Додомирзоева ва бошқа масъул шахслар иштирок этди.
Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги хабарига кўра, учрашув чоғида Раҳим Саидзода томонларнинг фойдали ҳамкорлигидан мамнунлигини билдириб, йиғилганларга ҳамкорликни янада яхши даражада давом эттириш, кўламдаги фаолиятни кенгайтириш бўйича таклифлар берган.
Йиғилишда дарсликларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш, таълим муассасаларини қуриш, аниқ фанлар ўқитувчиларини тайёрлаш ва бошқалар масалалар муҳокама қилинди.