Шаҳринав ноҳиясида меваларни ва узумларни кесиш ҳамда кӯпайтиришга мулжалланган илмии амалӣ анжуман бӯлиб ӯтди

Илмий-амалий сессияда Тожикистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мева-сабзавотчилик, боғдорчилик институтлари бўлимлари етакчи олимлари мевали дарахтларни кесиш ва шакллантиришнинг моҳияти, узумчиликнинг инновацион технологияси; узумзорни кесиш усуллари ва унинг хусусиятлари, мевали дарахтлар ва узумларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳақида маълумот берилди.
Йиғилишнинг иккинчи қисмида соҳа олимлари мевали дарахтларни кесиш, узумзорларни кесиш ҳамда мевали дарахтлар ва узумларни касаллик ва зараркунандаларга қарши қайта ишлашни амалиётда кўрсатиб бердилар.
Бугун Шаҳринав ноҳиясида деҳқон хўжаликларида дарахт шохларини кесиш, зараркунандаларга қарши дори воситаларини сепиш ишлари бошлаб юборилди. Қувонарлиси, мазкур ўқув-машғулот жараёнида ноҳия фермерлари мутахасис ва олимларнинг маслаҳатларига қулоқ тутиб, шунга мувофиқ иш олиб бормоқда.