Сирожиддин Муҳриддин “C5+1” вазирлар йиғилишида иштирок этди

28-феврал куни Марказий Осиё давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари ташқи ишлар вазирларининг “C5+1” форматида учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар берди Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Анжуманда глобал ва минтақавий кун тартибининг асосий масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият, терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳамда хавфсизликка оид бошқа таҳдидлар юзасидан фикр алмашилди ва бу борада ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур йиғилишда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин иштирок этди ва нутқ сўзлади.