Тожикистон ва Жазоир муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 2 март куни Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужжабор Раҳмонзода Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистон ва Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бумедиен Геннад билан учрашди. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Жазоир ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатаётган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар муҳокама қилинди.