Тожикистон ва Словакия тадбиркорларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Братиславада Тожикистон ва Словакия тадбиркорларининг биринчи учрашуви бўлиб ӯтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги маълум қилди.
Мазкур конференцияни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шараф Шерализода ва Словакия Иқтисодиёт вазири ўринбосари Петер Швец очиб беришди, унда икки давлатнинг савдо ва сармоявий имкониятлари тақдим этилди. Шу билан бирга, унинг ишида Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири ўринбосари Насриддинзода Рухшона Хикматулло ва Молия вазири ўринбосари Қурбонзода Сарвар иштирок этди.
Учрашувда Тожикистон ва Словакиянинг тегишли давлат тузилмалари вакиллари ҳамда икки мамлакатнинг энергетика, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, нефт ва газ қазиб олиш, фармацевтика ва бошқа соҳаларда фаол ишбилармонлари иштирок этди.
Мазкур конференция тадбиркорлар ўртасида бизнес шериклар топиш, икки давлатнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.