Тожикистон ва Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-мажлиси

Венада Тожикистон ва Австрия иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 8-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда республика Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги маълум қилди.
Учрашувда Тожикистон ва Австрия ўртасидаги савдо-иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт ва қурилиш, энергетика, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий офатларни бошқариш ва рақамлаштириш соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича Ҳукуматлараро комиссия мажлиси баённомаси имзоланди.