Туркманистон президенти Тожикистонга келади

Жорий йилнинг апрел ойида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Тожикистонга давлат ташрифи билан келади. Мазкур ташрифга тайёргарлик масаласи 8 март куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ўртасидаги музокаралар чоғида муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Суҳбатдошлар Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги муносабатларнинг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қилдилар, икки давлатнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашдилар.