Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди
9-март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик изчил кенгайиб, томонларни қизиқтирган турли соҳаларни қамраб олганидан мамнунлигини билдирди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари масалаларини кўриб чиқиш чоғида Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматлараро тижорат, иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича комиссияси фаолиятини, Савдо кенгаши фаолиятини жонлантириш таклиф этилди.