Тожикистон ва Туркия сармоя фонди ташкил қилади
Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Қодирзода Саъдий Туркия Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Умут Ажар билан учрашди. Учрашувда республиканинг сармоявий имкониятлари ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси.
Учрашувда мамлакатимиз сармоясининг устувор йўналишлари ва инвесторлар учун имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Тожикистон-Туркия сармоя форумини ўтказиш ва Тожикистон-Туркия сармоя жамғармасини ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилишига келишиб олинди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.