Шонлиурфада сел 13 кишини ҳаётдан олиб кетди

Туркия жануби-шарқидаги Шонлиурфа вилоятида содир бўлган сел оқими 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Шу куни ҳудудда кучли ёмғир ёғиши натижасида маъмурий марказ кўча ва хиёбонларини сув босган.
Вилоят ўт ўчириш хизмати маълумотига кўра, Вейсал Қароний мавзесидаги бино ертўласидан беш кишининг жасади топилган. Улар Сурия фуқаролари экани аниқланди.
Шу тариқа, Шонлиурфадаги табиий офат қурбонлари сони 13 нафарга етди. Шаҳар бўйлаб зарар даражасини аниқлаш ва одамларга ёрдам кўрсатиш жараёни давом этяпти.
ЎзА