Тожикистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Тожикистон Миллий университетида ректор Хушвахтзода Қобилжон Хушваҳтнинг Ҳиндистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вираж Сингх билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар берди Тожикистон Миллий университети.
Томонлар ташкилотларнинг стратегик ҳамкорлиги, айниқса Тожикистон Миллий университетининг Осиё ва Европа тиллари факультетида тажрибага эга бўлган ўқитувчиларнинг академик алмашинуви доирасидаги масалаларни муҳокама қилдилар.
Айтиш жоизки, Тожикистон Миллий университети ва Ҳиндистон маданий алоқалар маркази ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича шартнома имзоланган. Учрашув давомида ушбу ҳужжатнинг амал қилиш муддати расман узайтирилди.