Давлат раҳбарининг Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифи

20 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сув конференциясида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюрди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президентини Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси Раиси, Бош вазир ва бошқа масъул шахслар кузатдилар.
Ушбу ташрифда Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмонга ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар ва кадрлар масалалари бўйича ёрдамчилари, энергетика ва сув ресурслари вазири, фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комиссияларининг раислари ва бошқа мансабдор шахслар ҳамроҳлик қилдилар.