Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон БМТ қароргоҳида “Тожикистон тараққиёти тарихи” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади

21 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Тожикистон тараққиёти тарихи” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг штаб-квартирасида 2023 йилги БМТнинг сув конференцияси арафасида бўлиб ўтди.
Кўргазманинг очилиш маросимида БМТ Бош котиби девони раҳбари Эрл Куртеней Раттрей ва мамлакатлар элчилари – БМТга аъзо бошқа давлатларнинг расмий вакиллари, шунингдек, “БМТ-2023 сув” дастурининг бошқа иштирокчилари иштирок этишди.
Муҳтарам Юртбошимиз Эмомали Раҳмон ўз нутқи чоғида дастлаб барча тадбир иштирокчиларини, мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакилларини Тожикистон кўргазмасига ташриф буюрганликлари билан табриклади ва БМТ агентликларига ушбу тадбирни ўтказишда ҳамкорлик қилганликлари учун миннатдорлик билдирди.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистонда Давлат мустақиллиги тўғрисидаги декларациянинг қабул қилиниши тарихи, тожик халқининг мустақиллик даврида тинчлик ва барқарорлик ва барқарор иқтисодий тараққиётга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида гапирди.