Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси ҳукуматининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига совғасини топшириш маросимида иштирок этди

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида БМТ сув конференцияси учун қилинган сафари чоғида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига совғасини топшириш маросимида иштирок этди.
Тожикистон Республикаси ҳукуматининг БМТга совғасини топшириш маросимида БМТ Бош котибининг стратегик, сиёсий ва бошқарув соҳасидаги назорат масалалари бўйича ўринбосари Кетрин Поллард иштирок этди.
Тожикистон Республикаси ҳукуматининг совғаси халқлар ўртасидаги тинчлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда санъатнинг салмоқли ўрни ва аҳамияти рамзи эканлиги таъкидланди.
Юртбошимиз Эмомали Раҳмон тадбир чоғида ушбу совға ҳам тожик халқининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадлари ва қадриятларини ҳурмат қилиш асосида мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳар томонлама саъй-ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлашини ифодалашини таъкидлади.
Якунда давлат раҳбари БМТга аъзо давлатлар ва ушбу нуфузли халқаро ташкилот меҳмонлари халқимиз – тожикистонликларнинг қадимий маданияти ва тарихини ёдга олишларига умид билдирди.