Тожикистон ташқи ишлар вазирининг Ироқ Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашуви
2023-йилнинг 22-март куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2023-йилги сув конференцияси доирасида Ироқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан учрашди.
Суҳбат чоғида вазирлар Тожикистон ва Ироқ ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги даражаси ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.