Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг БМТ телевидениеси мухбири билан суҳбати

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Сув конференцияси доирасида Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида БМТ телемухбири Шакунтала Санзиран билан суҳбат ўтказди.
Таъкидлаш жоизки, сайёрамиздаги энг нуфузли ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўз веб-сайти ва махсус телеканали мавжуд бўлиб, унда Ташкилот ва унинг институтларининг кундалик фаолияти, шунингдек, иш сессиялари жараёни ва натижалари тўғрисидаги материаллар эфирга узатилади.
Суҳбат чоғида муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикасининг сув соҳасидаги узлуксиз саъй-ҳаракатлари, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сув конференциясининг ташкилий масалалари, бешинчи ташаббуснинг асосий мақсадлари ҳақида гапирди. Тожикистоннинг 2025-йилни Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили деб эълон қилиниши ва 2025-йилдан бошлаб ҳар йили 21-март Бутунжаҳон музликлар куни сифатида нишонланиши муносабати билан, Тожикистон сув муаммоларини илгари суриш, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти натижаларини кузатишга тайёрлигини билдирди.