Берлинда халқаро Наврўз байрами
Тожикистоннинг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан хориждаги ватандошлар ва тожикистонликлар жамоаси иштирокида халқаро Наврўз байрами нишонланди. Тожикистоннинг Германиядаги элчиси Имомуддин Сатторов йиғилганларни Наврўз кириб келиши ва янги йили бошланиши билан табриклади, деб хабар берди “Овози тожик ” радиоси Тожикистон Республикасининг Германиядаги элчихонасига асосланиб.
Наврўз хориждаги тожик жамоатчилиги учун миллий қадриятларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, тожикларнинг истиқомат қилаётган мамлакатда имкон қадар юксак маданиятини намойиш этишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Шу боис ҳамюртларимиз Тожикистон тараққиёти ва гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишга, унинг ижобий нуфузини оширишга таклиф қилинди.
Шу билан бирга йиғилганларга Наврӯз байрами дастурхони ёзилди.