Тожикистон ва Қувайт терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади
Жорий йилнинг 28-март куни Қувайт ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоаси 26 март куни Эл-Қувайтга етиб келди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси хабар бермоқда.
Тожикистон терма жамоаси 23 нафар футболчидан иборат. Учрашув маҳаллий вақт билан 22:00да (Душанбе вақти билан 00:00) бошланади. Турнир ўтказиладиган жой – Жобир Ал-Аҳмад халқаро стадиони.