Хўжанд халқаро аэропортида давлат раҳбари Эмомали Раҳмонни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

29-март куни Тинчлик миллий ва бирдамлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиш, баҳор фаслининг кириб келиши билан яқиндан танишиш маќсадида, шунингдек Сўғд вилоятида қишлоқ хўжалиги ишлари, боғ ва узумзорлар барпо этиш, аҳоли билан учрашув ва суҳбатлар ҳамда қатор ишлаб чиқариш њамда ижтимоий объектларнинг очилишига ташриф буюрди.
Хўжанд халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Сўғд вилояти жамияти вакиллари – фан, маданият ва адабиёт аҳли, зиёлилар њамда ёшлар ўз қадрдон раҳбарини катта самимият ва кўтаринки руҳда, Наврўз айёмининг улуғвор муҳитида кутиб олдилар.