Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳридаги “Ганжи Сомон” масъулияти чекланган жамияти паррандачилик фабрикасини очиб, корхона маҳсулотлари кўргазмасини бориб кўрди
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб Гулистон шаҳридаги “Ганжи Сомон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли паррандачилик фабрикасини расман ишга туширди.
Тўртинчи стратегик мақсад – мамлакатимизни жадал саноатлаштиришни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида “Ганжи Сомон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли паррандачилик фабрикаси мамлакатимиз тадбиркори Саид Қурбонов томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Корхонада 2 миллион сомонийдан ортиқ тўғридан-тўғри хўжалик капитали ҳисобидан тармоқнинг замонавий техника ва технологиясидан фойдаланган ҳолда 4 паррандачилик корхонаси қурилиб, бройлер усулида жиҳозланди.
Муҳтарам юртбошимиз Эмомали Раҳмонга маълум қилишларича, заводда бир босқичда 50 минг бош гўштли паррандалар парваришланмоқда. Зооветеринария технологияси ва қоидаларига кўра, бройлер товуқлари 45 кун ичида ўртача 2-2,5 килограмм вазн олиб, сўйиш ва гўшт етиштиришга тайёрланади.
Корхона қуввати йилига бир босқичда 100 тонна ва 400-500 тонна парҳез парранда гўшти ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Яъни “Ганжи сомон” жамияти тадбиркорлари ички бозорни парҳез гўшт билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.