Интерполда марказий Осиё миллий марказий бюролари раҳбарларининг учрашуви бошланди

Душанбеда Интерполнинг Марказий Осиё бўйича марказий миллий бюролари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлади. Унда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этмоқда.
Ушбу учрашув Интерпол Бош котибиятининг Глобал ҳамкорлик бўйича директори Абдулазиз Убайдулло бошчилигида бўлиб ўтмоќда. Унда “Интерпол” халқаро ташкилоти доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризмга, замонавий давр таҳдид ва хавф-хатарларига ҳамда бошқа трансмиллий уюшган жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Учрашув 30 мартга қадар давом этади.