Тожикистон Фирдавсийнинг тарихий меросига бағишланган халқаро анжуманга мезбонлик қилади
Душанбеда Фирдавсийнинг тарихий меросига бағишлаб йирик халқаро анжуман бўлиб ўтади. Унда дунёнинг бир қанча давлатларидан таниқли олимлар иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Миллий фанлар академияси хабар берди.
Манбага кўра, бундай тадбирда нафақат Тожикистон ва Эроннинг нуфузли илмий муассасалари, балки Швейцария ва Франциядан тадқиқотчилар ҳам иштирок этаётгани илк бор.
Унда “Шоҳнома” мисолида маданий география, матн ва этнография мавзулари муҳокама қилинади.