Шотландия ҳукуматининг янги раҳбари иш бошлади

Шотландия парламентида овоз бериш натижасида Бош вазир этиб сайланган Миллий партия етакчиси Ҳамза Юсуф расман ўз лавозимига киришди. Унинг номзодини аксарият депутатлар қўллаб-қувватлади.
Қасамёд маросими Эдинбургдаги Олий суд биносида бўлиб ўтди. Юсуф бош қози ва катта қозилар ҳузурида ўз идорасига, подшоҳга содиқлик учун қасамёд қилди. Маълумот ўрнида айтиш керак, Покистонда туғилган 37 ёшли Ҳамза Юсуф Шотландияда шундай юқори лавозимни эгаллаган илк мусулмондир. У бугун Вазирлар Маҳкамаси таркибини эълон қилади.
15 февраль куни саккиз йил давомида Шотландиянинг биринчи вазири лавозимида ишлаган Никола Стургеон истеъфога чиқишини эълон қилганди.
ЎзА