Озарбайжон президенти Тожикистонга келди
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Мазкур ташриф доирасида Тожикистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида олий даражадаги давлат учрашувлари ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, икки томонлама ҳамкорликнинг кенг доираси муҳокама қилинади.
Шунингдек, саёҳат дастурига кўра, олий даражадаги учрашув ва музокаралардан сўнг Тожикистон ва Озарбайжон ўртасида ҳамкорликка оид бир қанча янги ҳужжатлар имзоланади.