Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Рашт, Тожикобод, Нуробод, Сангвор, Лахш ва Файзобод ноҳиялари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди
Бугун тонгда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Рашт, Тожикобод, Нуробод, Сангвор, Лахш, Файзобод ноҳиялари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Баҳорги экинларни экиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларини тингладилар.
Муҳтарам Юртбошимиз Эмомали Раҳмон мазкур ноҳиялар раҳбарларига баҳорги экин экиш кампаниясини қисқа муддатда якунлаш, айниқса, ушбу ҳудудларнинг асосий қишлоқ хўжалиги экинлари – картошка етиштиришни кенгайтириш, унумдорлигини оширишга устувор аҳамият беришни айтиб ӯтди.