Хатлон: “ Тревел Эйр” – Саудия Арабистони билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Хатлон вилояти Савдо-саноат палатаси Саудия Арабистонининг “Тревел Эйр” компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Мазкур ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий капитални жалб этиш, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этишга қаратилган. Бу ҳақда Хатлон вилояти раиси матбуот хизмати хабар берди.
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Каян” компанияси вакилларининг вилоятдаги сайёҳлик компаниялари ва пахтани қайта ишлаш корхоналари билан учрашувида мазкур шартнома имзоланди.
Учрашувда туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва маҳсулот экспорти соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.