Иқлим ўзгариши оқибатларини қандай ҳал қилиш керак

“Евроосиёда иқлим ўзгариши оқибатларини қандай ҳал қилиш керак: Россия ва Тожикистон тажрибаси” – шу ном остида Душанбеда давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Овози Тожик ” радиоси мухбири Таҳмина Омонова хабар берди.
Анжуманда экспертлар, экология соҳаси тадқиқотчилари, ёш мутахассислар ва талабалар иштирок этди.
Иқлим ўзгариши оқибатлари ва экологик муаммоларга қарши курашиш Тожикистон ва Россиянинг биргаликдаги иши эканлиги қайд этилди. Икки мамлакат халқларининг турмуш даражасини фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан таъминлаш мумкин. Бундай тадбирларни ўтказиш иқлим ўзгаришига қарши курашда ажойиб механизмнинг бир қисмига айланиши мумкин.
Учрашувда ёш мутахассислар сўзга чиқиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш истиқболлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.