“Тожикистон-2023”: Душанбеда халқаро кўргазма бўлиб ўтади

4-7 май кунлари пойтахтимизнинг “Коҳи Борбад” давлат мажмуасида “Тожикистон-2023” халқаро универсал кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Кўргазма ва тадбиркорлар учрашуви ўтказиладиган жойда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини оммалаштириш, маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва кенгайтириш кўргазманинг асосий мақсади сифатида белгиланган.
Кўргазмада Тожикистон, Малайзия, Эрон, Туркия, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Беларус ва бошқа мамлакатлардан маҳаллий ва хорижий компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этиши кутилмоқда.