Тожикистон Президенти Қозоғистонга боради

2023-йилнинг 13-апрел куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан учрашуви бўлиб ўтди. Сирожиддин Муҳриддин қозоғистонлик ҳамкасбини ташқи ишлар раҳбари этиб тайинлангани билан самимий табриклаб, давлат фаолиятига муваффақиятлар тилади. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашувда вазирлар Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистон Республикасига биринчи ўн йилликда режалаштирилган давлат ташрифига тайёргарлик жараёнига эътибор қаратдилар.