Тожикистон ва Хитой қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шараф Шерализода Хитой Халқ Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тзи Шумин билан учрашди. Сиёсий-иқтисодий муносабатларнинг бугунги даражаси, турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар, икки томонлама муносабатларни янада кенгайтириш йўлида ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирдилар.