Қутқарув идоралари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди
Ню-Деҳли шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар департаментлари раҳбарларининг фавқулодда вазиятларни огоҳлантириш ва бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси ўринбосари Сулаймон Исозода бошчилигида Тожикистон Республикаси делегацияси иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси хабар берди.
Йиғилишда Марказий Осиё давлатлари, Хитой Халқ Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг фавқулодда вазиятларни огоҳлантириш ва бартараф этиш бўйича бошқармалари раҳбарлари ва бошлиқ ўринбосарлари, Ню-Деҳли шаҳрида жойлашган дипломатик миссиялар вакиллари ҳам иштирок этди.
Учрашувда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси вакили генерал-майор Сулаймон Исозода ШҲТ доирасидаги фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, қўмита раиси ўринбосари Ҳиндистон ва Хитой қутқарув идоралари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, унда ШҲТ доирасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.