Тожикистонга Ўзбекистондан бастакорлар келади
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллоев келгуси ойда икки мамлакат бастакорларининг қўшма концертини Душанбе шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Учрашувда мусиқа санъати йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ёш бастакорлар учун касбий курслар ташкил этиш масалалари алоҳида таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йилда элчихона ташаббуси билан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкентда икки муассасанинг қўшма концерти бўлиб ўтган эди. Шу кунларда Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси билан Тожикистон композиторлар уюшмаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.