Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Бохтар – Левакант ва Левакант – Лолазор автомобил йўлларини қуриш ва модернизация қилишга тамал тошини қўйди
25 апрел куни Тинчлик ва миллий бирдамлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон “Бохтар – Левакант ва Левакант – Лолазор” автомобил йўлини қуриш ва таъмирлаш ишларига тамал тошини қўйди.
Мазкур участкани қуриш ва модернизация қилиш 3 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич “Бохтар-Левакант автомобил йўли участкаси” бўлиб, узунлиги 9,72 километр бўлиб, 22,81 миллион АҚШ доллари қийматида амалга оширилади. Таъмирдан сўнг ушбу йўл 1-Б техник тоифасига тенглаштирилади.
Ушбу участканинг иккинчи босқичини қуриш ва модернизация қилиш Левакант-Лолазор автомобил йўлининг узунлиги 30,28 километр бўлган қисми бўлиб, 19,62 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ эвазига амалга оширилади. Таъмирдан сўнг ушбу йўл 3-техник тоифага мослаштирилади.