Жаҳон метеорология ташкилоти: 2022 йилда иқлим ўзгаришда давом этди

Антарктика денгиз музлари миқдори кузатув олиб борилаётгандан буён энг қуйи даражасига пасайган, Европанинг айрим музликлари жуда тез эрий бошлаган. 2015-2022 йиллар метеомаълумотлар эълон қилиб борилган даврнинг энг иссиқ йиллари бўлди, дейилади Жаҳон метеорология ташкилоти эълон қилган маърузада.
Музликлар эриши ва денгиз сатҳининг кўтарилиши 2022 йилда рекорд даражада тезлашган. Бу жараён яна минг йил давом этади.
«Ис гази ҳавога тарқалиши ортиб бораверади, иқлим ўзгаришда давом этиб, сайёрамиз аҳолисининг ноқулай об-ҳаво ва иқлим ҳодисаларидан кўраётган зарари тобора жиддийлашиб боради», — дейди ташкилот бош котиби Петтери Таалас.
Ҳисоботга кўра, 2022 йилда хавфли иқлим ва об-ҳаво ҳодисалари аҳолининг янги кўчишларига ва 95 миллион кишининг ҳаёти ёмонлашувига сабаб бўлди.
«Биз иқлим ўзгаришига қарши тезкор чоралар кўришимиз, глобал ҳароратни Цельсий бўйича 1,5 даражада ушлашга муваффақ бўлишимиз керак. Шунингдек, янги иқлим шароитига мослашиш ва бардошли бўлишимиз учун кенг кўламли инвестиция зарур», — деб баёнот берганди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўтган жума куни.