«Амонатбонк» Тожикистон Республикаси омонат банкида ёшлар форуми бӯлиб ӯтди
Бугун, 26 апрел куни «Амонатбонк» Тожикистон Республикаси омонат банкида “Ижтимоий тармоқлардан миллий манфаатлар йўлида фойдаланиш, давлатчилик ва қадриятларини тарғиб қилиш йўллари ва воситаларини ӯрганиш” деб номланган ёшлар форуми бӯлиб ӯтди. Ушбу форум Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети томонидан ташкил этилди.
Форум Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси Абдулло Раҳмонзоданинг кириш сўзи билан очилди. Форумда Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети ва бир қанча оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этдилар ҳамда ушбу форум мавзусида ўз фикрларини билдирдилар.
Форум иштирокчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Суғд вилоятига сафар қилишди. Сафар 2 кун давом этади.

