Осиё чемпионатининг тўрт кишилик каноэда эшкак эшиш баҳсларида тожикистонлик спортчилар бронза медалини қўлга киритди
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида каноэда эшкак эшиш бўйича 500 метрга тўрт кишилик (C-4) пойгада тожикистонлик спортчилар бронза медалини қўлга киритди.
Тожикистон ёшлар терма жамоаси сафида Фирдавс Шарипов, Жалолиддин Собиров, Шуҳрат Шакаров ва Комрон Шакаров бор эди.
Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида 26 апрел куни бошланган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 18 ёшгача ва 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати 30 апрелга қадар давом этади.
Тожикистон эшкак эшиш федерацияси ушбу мусобақага 26 нафар спортчини юборган.