Тожикистон ва Россия туризм соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбариятининг Россия Федерациясининг “ ГСХ” МЧЖ ижрочи директори билан учрашувида Тожикистон ва Россия ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда туризм соҳасида икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, Россия тажрибасини ўрганиш ва бу борада сармоя жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йилда ушбу компания Россиянинг “Москва экспорт маркази” ташкилотининг Тожикистонга хизмат сафарларини ташкил этиш бўйича аниқланган.