Душанбе: Эртага “Тожикистон-2023” халқаро кўргазмаси бошланади
Эртага, 4-май куни “Тожикистон-2023” халқаро универсал кўргазмаси очилади. “Коҳи Борбад” давлат муассасасида бўлиб ўтадиган кўргазма 7 майга қадар давом этади. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Манбага кўра, кўргазмада Малайзия, Россия, Ўзбекистон, Эрон ва Ҳиндистондан 60 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи компаниялар иштирок этади.
Кўргазмада енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва гигиеник безак, озиқ-овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, йўналтирувчи чироқлар ишлаб чиқариш каби турли йўналишлар бўйича ўз маҳсулотларини харидор ва ташриф буюрувчиларга намойиш этиш ва сотиш учун тақдим этмақда.