Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди
3 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи билан келди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президентини Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий Мажлиси Раиси, Олий Мажлис Намоёндалар Мажлиси раиси, Бош вазир ва бошқа расмий шахслар кузатдилар.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга ҳукумат аъзолари, давлат муассаса ва идоралари раҳбарлари, тадбиркорлардан иборат катта гуруҳ расмийлари ҳамроҳлик қилади.