Тожикистон Республикаси Президенти Қозоғистондаги “Ватан ҳимоячилари” монументи олдига гулчамбар қўйди
4 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи доирасида қозоқ халқининг тарихи ва маданияти ҳурмат белгиси сифатида “Ватан ҳимоячилари” ҳайкали пойига гул қўйди.
Муҳтарам Юртбошимиз Эмомали Раҳмон гулчамбар қўйиб, Қозоғистон Республикаси қаҳрамонларига ҳурмат бажо келтириш орқали озодлик йўлида шаҳид бўлганлар руҳини шод этди.
Гул қўйиш маросимида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмонга Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари ҳамроҳлик қилди.