Тожикистон ва Покистон ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Бугун, 3-май куни Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган элчиси Аҳмад Форуқ билан учрашди.
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, суҳбат аввалида Абдужаббор Раҳмонзода Аҳмад Фарукни Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлангани билан табриклаб, масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Покистон Ислом Республикаси элчиси ҳамкасби билан учрашишдан мамнунлигини билдириб, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Суҳбат чоғида икки дўст давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.