Тожикистон ва Қозоғистон молия вазирлари ўзаро англашув меморандумини имзоладилар
4 май куни Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради республика Молия вазирлиги.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистон Республикасига ташрифи доирасида 4 май куни Тожикистон Республикаси молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода Қозоғистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – молия вазири Ерулан Жамаубаев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида икки республика ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, томонлар давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш, давлат молиясини бошқариш соҳасида рақамлаштириш йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.