Тожикистон ва Қатар ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
5 май куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Қатар Давлати ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маслаҳатлашув чоғида сиёсий, иқтисодий, савдо-сотиқ, инвестиция, туризм, ҳуқуқ, маданият, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар делегациясига Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Қатар давлати ташқи ишлар давлат вазири бошчилик қилди.