Коронавирус пандемияси тугади, у 1150 кун давом этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 учун пандемия ҳолатини бекор қилди, деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус. Унинг сўзларига кўра, ўтган йил давомида ЖССТ фавқулодда қўмитаси коронавирус тарқалишини кузатган ва фавқулодда вазиятни бекор қилиш мумкин, деган хулоса келган, деб хабар берди Ташкилот матбуот хизмати.
“Мен хулосага розилик билдирдим. Умид қиламанки, мен энди COVID-19 соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат эмаслигини эълон қиламан”, деб баёнот берди Гебрейесус.
Коронавирус пандемияси 1150 кун давом этди.
Пандемиянинг бекор қилиниши COVID инсон саломатлигига хавф туғдиришни тўхтатганини англатмайди.
“Ўтган ҳафтада COVID-19 ҳар уч дақиқада бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Айтганимиздек, бутун дунё бўйлаб минглаб одамлар ҳануз жонлантириш бўлимларида ўз ҳаётлари учун курашмоқда ва яна миллионлаб одамлар коронавируснинг заифлаштирувчи таъсири билан яшамоқда. Вирус ҳали ҳам одам ўлдиришда давом этмоқда”, деди Бош котиб.