Сирожиддин Муҳриддин ШҲТ Бош котиби билан учрашди.
5 май куни Ҳиндистоннинг Панажи шаҳрида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг ШҲТ Бош котиби Чжан Минг билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида томонлар ШҲТ кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар, Тожикистоннинг ташкилот доирасидаги ташаббус ва таклифларини илгари суриш масалаларига эътибор қаратдилар.
ШҲТ Бош котиби Чжан Минг ШҲТ маъмурий органлари раҳбари сифатида Тожикистон томонига барқарор қўллаб-қувватлаш ва саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.