Корея Республикаси делегацияси ташқи ишлар вазири билан учрашди

2023-йилнинг 15-май куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Корея Республикаси Президентининг махсус элчиси, Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг истиқболдаги сиёсати бўйича катта котиби бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда “Тожикистон овози” радиосига Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида сиёсий, иқтисодий, тижорат, сармоявий, маданий-маърифий, туризм ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалаларнинг бугунги даражаси ва истиқболлари муҳокама қилинди.