Тожикистон ва Франция сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди
2023-йил 12-май куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Франция Республикаси Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Овози тожик” радиосига Ташқи ишлар вазирлиги хабарига таяниб хабар берди.
Маслаҳатлашувлар чоғида икки мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий ҳамкорлигининг бугунги ҳолатига оид масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар, айниқса, гидроэнергетика ва бошқа манбалардан энергия ишлаб чиқариш, авиация, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ақлли шаҳарлар барпо этиш, шунингдек, академик ва илмий-тадқиқот соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр бўлган иқтисодий алоқаларни кенгайтириш зарур, деб ҳисобладилар.