Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи бошланди

2023-йил 16-май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрига давлат ташрифи билан келди.
Олий мартабали меҳмонни кутиб олиш учун байрамона безатилган Пекин халқаро аэропортида мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмонни қўшни Хитой ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари самимий кутиб олди.
Муҳтарам Юртбошимиз Эмомали Раҳмонни кутиб олиш мақсадида фахрий парад саф тортилиб, Тожикистон ва Хитой давлат байроқлари кўтарилди.
Ушбу ташриф доирасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, ушбу мамлакат ҳукуматининг юқори мартабали раҳбарлари ва Хитойнинг нуфузли компаниялари вакиллари билан самарали учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Шунингдек, Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитининг олий даражадаги учрашувида иштирок этади.