Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди
Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикаси Президенти, муҳтарам Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Республикаси Президентини 70 ёшга тўлиши муносабати билан самимий табриклаб, унга соғлик, бахт-саодат ва галдаги режаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Шу муносабат билан, юртбошимиз Эмомали Раҳмон қардош Қозоғистон халқига тинчлик, фаровонлик тилади.
Суҳбат чоғида Президентлар Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг муҳим масалаларини муҳокама қилдилар, Тожикистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига муваффақиятли давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни фаол амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар. Икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари кўринишидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги декларациянинг қабул қилиниши муҳимлиги таъкидланди.
Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий кун тартибининг муҳим масалалари, жумладан, эртага Хитой Халқ Республикасининг Циан шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Хитой” саммитининг биринчи саммити муҳокама қилинди.