Тожикистон делегациясининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган 11-халқаро юридик форумидаги иштироки
Тожикистон Республикаси Адлия вазири Музаффар Ашуриён 11-13 май кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган 11 – Халқаро юридик форумда иштирок этди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги “Овози тожик” радиосига хабар берди.
11-Санкт-Петербург халқаро юридик форумида ўзгарувчан дунёда суверенитет, тадбиркорлик ва санкциялар нуқтаи назаридан сармоя, рақамлаштириш: ҳуқуқнинг келажаги, адолат ва низоларни ҳал этиш ва бошқа масалалар кенг муҳокама қилинди.
Шу кунларда ёш ҳуқуқшунослар форуми, мулоқот ва адлия вазирларининг очиқ учрашуви ҳам бўлиб ўтди.